Футбол оламида қизиқарли воқеалар жуда кўп бўлиб туради. Қуйида ана шундай қизиқарли воқеалар ҳақида ўқишингиз мумкин.

***

Ҳозирда ҳакамлик қилаётган собиқ футболчи максим Фроклин 2000 йилда “Ротор” клубининг заҳира дарвозабони бўлган. Гарчи у мавсум давомида бирор марта ўйинга тушмаган бўлсада, майдонга ўзбошимчалик билан югуриб чиққани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилган. Кейин у Олий лига жамоаларида умуман ўйнамаган.

***

2001 йили Англия кубоги ¼ финал доирасидаги “Лестер” – “Уникомб” (1:2) баҳсидан олдин Премьер-лига жамоаси билан бўладиган сафар учрашувидан олдин 3-дивизион аъзоси – ‘Уникомб”да ҳужумчи муаммоси пайдо бўлганди. Мураббийлар фахрий футболчилар 38 ёшли Иан Райт ва 37 ёшли Жанлука Виалли билан келишишнинг имкониятини тополмайди. Шунда мураббий Лори Санчес интернет орқали эълон беришга қарор қилади. Унинг чақирувига фақат бир ҳужумчи – ҳеч кимга таниш бўлмаган, Шотландия ва Финландия қуйи лигаларида ўйнаган Рой Эссандо “лаббай”, деб жавоб беради. Қарангки, 25 ёшли ушбу футболчи кўп ўтмай майдонга тушиб, қўшимча вақтда “Лестер” дарвозасига ғалаба тўпини киритади.

***

2010 йили Аргентина чемпионати доирасида ўтказилган “Химназия Ла Плата” – “Бока Хуниорс” ўйинида футбол тарихида хали учрамаган ва келажакда ҳам учраши гумон бўлган гол кузатилди. Ҳаводан оширилган тўпга “Химназия”нинг икки аъзоси – Себастян Рамеро ва Марко Переслар тенгданига, боз устига, қайчи усулида зарба беришди. Қарангки, икки кишидан зарба “еган” бечора тўп чиройли тарзда “Бока Хуниорс” дарвозаси тўридан жой олди. Табиийки, бу 2 та гол ўрнида қабул қилинмади, лекин шу биттаси ҳам ла Плата клубининг ғалабасига кифоя қилди – 1:0. Такрорланмас гол эса Переснинг ҳисобига ёзилди. Лекин ҳатто видеотакрорлар ҳам буни тасдиқламайди. Чунончи, икки футболчининг оёқлари тўпга бирданига теккан. Айтганча, голни биринчи бўлиб Перес нишонлашни бошлаган. Эҳтимол, ҳакам шу ҳолатни ҳисобга олгандир.

***

Бир куни Стив Брюс кийим алмаштириш хонасига ўн беш минглик чек билан кириб келди. Жамоа бир видеороликда суратган тушгани учун тўланган пул эди бу. Уни энди 18 футболчига бўлиш керак бўларди. Биз эса ҳамма пул бир кишига тегиши учун қуръа ташлашга қарор қилдик. Шу билан бирга ким истаса ўзига тегишли бўлган қисм – 800 фунтни олиши ҳам мумкин эди. Кўпчилик ёш футболчиларнинг икки ҳафталик маошлари шунчайди у вақтлар. Улардан кўпчилги ўзларига тегишли пулни олишга қарор қилишди. Ёшлардан фақат Скоулз ва Ники Батгина таваккал қилишга жазм этдилар. Барча тўловлардан сўнг қолган 12 минг учун қуръа ташладик ва унинг натижасига кўра пул Кантонага насиб қилди. У ўзига тегишли чекни олди. Эртаси кунига эса у иккита 6 минглик чек кўтариб келиб, бирини Полга, иккинчисини Никига тутқазди. “Бу уларнинг қўрқмасдан таваккал қилганлари учун мукофотлари”, — дея тушунтирди Эрик. У ўзининг кутилмаган қарори билан яна бир бор бизни ҳайратга солди!”

***

2010 йилнинг сентябрида Жейми Каррагер, битта учрашувда 2 та пеналтини аниқ амалга оширди. “Энфилд Роуд”да ташкил этилган хайрия учрашувида Каррагер аввал “ирислар” дарвозасини забт этди. Танаффусдан кейин эса, ўз жарима майдончаси ичида қоидани бузиб, рақибларга пенальти совға қилди. “Эвертон” футболчилари зарбани амалга оширишни унинг ўзига топширишди. Мухлисларнинг гулдурос қарсаклари ва кулгулари остида Жейми ўз дарвозасини ҳам аниқ нишонга олди.

Фурқат Юсупов

Furqat Yusupov

Furqat Yusupov blogi
Fikr bildirish uchun ro'yhatdan o'tish yoki profildan kirish kerak