Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидаги энг дахшатлиси бу "Реал" ПСЖ баҳсидир. Ушбу жамоалар шу пайтга қадар 6 марта учрашишган. Энг қизиғи икки жамоа ҳам икки мартадан ғалаба қозониб, 2 бора дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбати эса 7:6 парижликлар фойдасига!

Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

УЕФА кубоги-1992/93. Чорак финал.

"Реал Мадрид" - ПСЖ 3:1, 1:4

Жамоалар илк бора УЕФА кубогида учрашишган. Дастлабки баҳсда мадридликлар ўз майдонларида 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Бироқ жавоб ўйинида Париж клуби йирик ҳисобда ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олишди.

Кубок эгалари кубоги-1993/94. Чорак финал

"Реал Мадрид" - ПСЖ 0:1, 1:1

Бир йилдан кейин ушбу жамоалар Кубок эгалари кубогининг чорак финалида яна учрашишди. Мадридда кечган биринчи ўйинда ПСЖ минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Жавоб ўйинида эса жамоалар муроса кўчасини танлашди ва бу сафар ҳам Париж жамоаси ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Чемпионлар лигаси-2015/16. Гуруҳ босқичи

ПСЖ - "Реал Мадрид" 0:0, 0:1

2015 йили Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида клублар учинчи марта учрашишди. Франция пойтахтидаги ўйинда ҳисоб очилмади. Испания пойтахтидаги беллашувда эса Начонинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. Ўша мавсум якунида "қироллик клуби" 10-марта мазкур мусобақа ғолибига айланди.

Фактлар

- "Реал" плей-офф баҳсларида ПСЖ тўсиғидан ўта олмаган.

- Криштиану Роналду Ппарижликлар билан бўлган икки ўйинда ҳам гол ура олмаган.

- "ПСЖ" мураббийи Унаи Эмери "Сантяго Бернабеу"даги 10 ўйиннинг 9 тасида ютқазиб, биттасида дуранг ўйнаган.

- Анхел ди Мария Чемпионлар лигасида 16 та гол урган. У ана шу голларнинг 8 тасини "Реал" ва яна 8 тасини ПСЖ сафида нишонлаган.

- Ди Мария "Реал" таркибида француз жамоаларига иккита, ПСЖ таркибида испан жамоаларига иккита гол киритган.

- Николя Анелка Чемпионлар лигасида урган 20 та голининг 2 тасини "Реал" ва 5 тасини ПСЖ либосида нишонлаган.

- Девид Бекхем ҳам ҳар икки жамоа таркибида Чемпионлар лигасида майдонга тушган. Қизиқ томони у "Реал"га қарши ўйинларда учта гол ҳам урган.

- Начо Чемпионлар лигасида урган иккита голининг биттасини айнан ПСЖ дарвозасига киритган.

- Зидан мураббий сифатида ҳали француз жамоаларига қарши тўқнаш келмаган. Демак бу биринчиси бўлади.

Фурқат Юсупов

Фурқат Юсупов блогини телеграмдаги каналда кузатиб боринг >>>

Furqat Yusupov

Furqat Yusupov blogi
Fikr bildirish uchun ro'yhatdan o'tish yoki profildan kirish kerak