Яқинда Гейнрих Мхитарян "Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтди. Шу боис биз "қизил иблис"дан "канонир"га айланган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Жимми Риммер
"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси бўлган Риммер 1965-1974 йиллар давомида жамоа дарвозасини 34 ўйинда қўриқлаган. Жимми 1968 йили клуб билан Европа Чемпионлар кубогида зафар қучган. 1974 йили "манкунианликлар" қуйи лигага тушиб кетгач, Риммер "Арсенал"га ўтиб кетди. У Лондон жамоаси сафида 3 мавсумда 124 ўйин ўтказди.

2. Браян Кидд
Кидднинг тақдири ҳам Риммерникига ўхшаш. Браян ҳам "МЮ" академиясида таҳсил олган. У 1967-1974 йиллар давомида Манчестерликлар либосида 203 ўйинда 52 та гол урди. 1974 йили у чемпионшипга тушиб кетган "МЮ"да ўйнашдан кўра, "Арсенал"га ўтишни афзал билди. Шундан сўнг 3 мавсум "канонирлар" учун тўп сурган ҳужумчи 77 беллашувда 30 та гол киритишнинг уддасидан чиқди.

3. Жим Лейтон
Лейтон 1988-1991 йилларда "Манчестер Юнайтед" дарвозасини қўриқлади. У 3 мавсумда "манкунианликлар" либосида 73 та ўйин ўтказди. 1991 йили "қизил иблислар" ўз дарозабонини "Арсенал"га ижарага бериб юборишга қарор қилишди. Жим Лондон жамоасида ярим мавсумда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмагачач, "Рединг"га ижара асосида ўтиб кетди.

4. Метт Викс
Викснинг тақдири жуда ҳам ғалати бўлган. Метт 1994 йили "Арсенал"га ўтди. Орадан бир йил ўтгач у Лондонни Манчестерга ўзгартирди. Кейинги мавсумда эса Викс яна "канонирлар" сафига қайтди. Бироқ у ушбу икки жамоа учун ҳам айтарли ҳеч нарса қилмади.

5. Микаэл Силвестр
Француз футболчиси 1999 йили "МЮ" билан шартнома имзолади. У Манчестер клуби таркибида 9 мавсум давомида 361 ўйинда 10 та гол уриб, 11 та совринни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлди. 2009 йили ҳимоячи "Арсенал"га ўтиб кетди. Силвестр Лондон жамоасида 2 мавсумда 43 ўйинда 3 та гол урди. Бироқ бу жамоа билан ҳеч қандай соврин юта олмади.

6. Денни Уэлбек
Уэлбек "Манчестер Юнайтед" академиясидан чиққан. У 2008 йилдан бошлаб 6 мавсум мобайнида жамоа учун 142 ўйинда 29 та гол урди. Самарадорлиги юқори бўлмаган ҳужумчини 2014 йили "Арсенал"га сотиб юборишди. Денни 3 мавсумда "канонирлар" учун 49 ўйинда 13 марта рақиблар посбонларини ранжитган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Furqat Yusupov

Furqat Yusupov blogi
Fikr bildirish uchun ro'yhatdan o'tish yoki profildan kirish kerak
2018-02-12 12:19:10
Barselonaaaaaaaaaaaaaaa
2018-02-04 19:20:52
Arsenalga manchestrdan ötkanla köpincha yaxwi öynap ketiwadi