Бугун испания чемпионатининг 21-турида "Барселона" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилади.

Қуйида ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларга оид қизиқарли фактларни ўқишингиз мумкин.

- Жамоалар шу кунга қадар Испания чемпионатида 25 марта тўқнаш келишган. 15 ўйинда "Барса", 5 тасида "Алавес" ғалаба қозонган бўлса, қолган 5 тўқнашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 63:25 каталонияликлар фойдасига!

- "Барселона" ўтган мавсумда "Камп Ноу" "Алавес"га ютқазиб қўйган эди.

- Каталонияликлар 2000 йилги мавсумда ҳам "Камп Ноу"да "Алавес"га имкониятни бой беришган.

- 2001 йили "Алавес" ўз майдонида "Барса"ни 2:0 ҳисобида ютган. Жамоа каталонияликларни йирик ҳисобда юта олмаган.

- "Барселона" 1932 ва 2017 йилларда 6:0, 1999 йили эса 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

- "Алавес" охирги 6 ўйиннинг 5 тасида "Барселона"га гол ура олмаган.

- Лионел Месси "Алавес"га қарши охирги 3 ўйинда 4 та гол урди.

- Луис Суарес эса "Алавес"га қарши ўйинларда иккита голга муаллифлик қилган.

- Жамоалар икки марта нурсиз дурангга имзо чекишган.

- Охирги 3 та тўқнашувда меҳмонда ўйнаган жамоанинг қўли баланд келган.

- Бугун Фелипе Коутино "Барселона" либосида Испания чемпионатида дебют қилиши мумкин.

Furqat Yusupov

Furqat Yusupov blogi
Fikr bildirish uchun ro'yhatdan o'tish yoki profildan kirish kerak