Жаҳон чемпионатлари билан боғлиқ қизиқ фактлар (1-қисм)

  • Бразилия барча финал босқичларида иштирок этган ягона терма жамоа ҳисобланади. Шунингдек, ушбу терма жамоа бош совринни энг кўп – 5 маротаба қўлга киритган.

  • Мексикали дарвозабон Антонио Карбаҳал 5 та мундиалда иштирок этган ягона футболчи. У 1950 – 1966 йилларда бўлиб ўтган барча мундиалларда қатнашишга муваффақ бўлган.
  • Бир турнирда энг кўп гол муаллифи франциялик ҳужумчи Жюсс Фонтендир. У 1958 йилдаги жаҳон чемпионатида 13 гол киритган.
  • Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг йирик ҳисоблар 9:0 ва 10:1. Биринчи ҳисоб икки марта қайд этилган: Венгрия – Жанубий Корея (1954) ва Югославия – Заир (1974) ўйинларида. 1982 йилги турнирда эса Венгрия Сальвадорни 10:1 енгган.
  • Инглиз фтуболчиси Жеффри Херст финал ўйинида хет трик қилган ягона футболчи саналади. У 1966 йилги финалда немислар дарвозасини уч бор аниқ нишонга олган.
  • Виторио Поццо ўз терма жамоасини чемпионлик шоҳсупасига 2 марта олиб келган ягона мураббий саналади. У Италия билан биргаликда 1934 ва 1938 йилларда чемпион бўлган. Германия терма жамоаси мураббийи Иоахим Лёвда бу натижани такрорлаш имкони бор.
  • Франц Баккенбауэр (Германия) ва Марио Загало (Бразилия) ҳам мураббий, ҳам тренер сифатида чемпионллика эришганлар.  Турнир фаворитларидан бири бўлмиш Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳам футболчи сифатида жаҳон чемпиони бўлган.
  • Атиги 6 чемпионат майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган.
  • Бразилия (1958, 1962) ва Италия (1934, 1938) қаторасига икки марта чемпион бўлишни уддалашган. Германия бу йил уларнинг натижасини такрорлаши мумкин.
  • Фақат Испания ва Германия терма жамоасининг бир қатор футболчиларида икки карра чемпион бўлиш имконияти мавжуд. Ундан олдинги ЖЧ-2006 ғолиби италияликлар мундиалга ташриф буюришмайди.
  • Жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашган энг ёши катта футболчи колумбиялик дарвозабон Фарид Мондрагон ҳисобланади. У ЖЧ-2014 да Японияга қарши ўйинда майдонга тушганида 43 ёш-у 3 кунлик эди. У шу тариқа Роже Милланинг рекордини янгилади – 42 ёш, 39 кун.
  • Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол туркиялик ҳужумчи Ҳоқон Шукурга тегишли. У ЖЧ-2002 3-ўрин учун ўйиннинг 11-секундида жанубий кореялик дарвозабони доғда қолдирган.
  • Италия терма жамоаси дарвозасини 1990 йилги мусобақада қўриқлаган Вальре Зенга “қурқу серия” бўйича рекордчи саналади. У ўз дарвозаси дахлсизлигини 516 дақиқа сақлаб туришга муваффақ бўлган.
  • Яна бир қизиқ маълумот – Швейцария терма жамоаси посбони Паскал Цубербюлер 2006 йилги турнирда бирорта ҳам гол ўтказмаган. Аммо пенальтилар сериясида Украинадан мағлубият туфайли жамоа турнирни тарк этган.
  • Давоми – айнан Швейцария терма жамоаси ушбу қурқ серияни ЖЧ-2010 да ҳам давом эттирган ва умумий қурқу серияни 558 дақиқагача олиб чиқиб, рекордчи бўлиб туришибди.
  • Энг тез майдондан четлаштириш уругвайлик Хосе Батистага тегишли. Шотландияга қарши ўйиннинг 56-секундида у ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланган.
  • Энг тезкор “жокер” даниялик Эббе Санд саналади. У Нигерияга қарши (1998) ўйинда захирадан майдонга тушгач, 16 секундда гол уришни уддалаган.
  • Немис Хелмут Шен мураббий сифатида энг кўп ўйинда шогирдларини финал босқичларга бошлаб тушган. Унинг ҳисобида 25 ўйин бор (16 ғалаба)
  • Энг қупол чемпионат деб Германияда ўтган 2006 йилдагиси топилган. Ўшанда ҳакамлар ҳаммаси бўлиб 25 қизил ва 310 та сариқ карточкани чўнтакларидан чиқаришган. Энг қўпол ўйин ҳам ўша турнирга тегишли: Португалия – Голландия. Россиялик ҳакам Валентин Иванов 16 та сариқ карточка ва 4 қизил карточка кўрсатган.

 

Давоми бор...

Yana yangiliklar:

Fikr bildirish uchun ro'yhatdan o'tish yoki profildan kirish kerak