"Futbol tahminlari" loyihasi

"Futbol tahminlari" loyihasi qoidalari

"ФУТБОЛ БАШОРАТИ" ТАНЛОВИ ҚОИДАЛАРИ

  1. Танловда истаган киши иштирок этиши мумкин.
  2. Энг аввало сиз сайтда рўйхатдан ўтган бўлишингиз шарт. Агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз, логин ва пароль орқали сайт тизимига киринг.
  3. “Футбол башорати” бўлимига киринг. Бўлимда кўрсатилган ўйинларнинг натижаларига ўз тахминларингизни билдиринг.
  4. Вариантларни қабул қилиш, рўйхатда келтирилган ўйинлар ичида энг барвақт бошланадиган учрашув бошланишидан 1 соат олдин тўхтатилади. Ундан кейин эса башорат қилиш имкониятидан маҳрум бўласиз. Футбол учрашувлари ниҳоясига етгандан сўнг, “Футбол башорати” бўлимидаги “Рейтинг” саҳифасига ўтиш орқали ўз натижаларингизни билиб олишингиз мумкин.
  5. Рейтинг очколарини ҳисоблаш тизими билан танишинг: Вариантлар 3 хил тизимда ҳисобланади:
    • тўғри топилган ҳисоб;
    • тўғри топилган тўплар фарқи;
    • тўғри топилган ғолиб жамоа.
    Мазкур тамойилларнинг ҳар бирига 1 баллдан берилади.

    Масалан, “А” ва “В” жамоалар ўртасидаги учрашув 4:2 ҳисоби билан тугади. Агар,

    • мазкур учрашувнинг натижаси 4:2 деб тахмин қилинган бўлса, у ҳолда ўз-ўзидан ўйин натижаси, тўплар фарқи ва ғолиб жамоа ҳам тўғри топилган бўлади ва 3 очко берилади.
    • учрашув натижаси 3:1 деб тахмин қилинган бўлса, у ҳолда учрашув натижаси нотўғри бўлади, фақат тўплар фарқи ва ғолиб жамоа тўғри топилганлиги учун 2 очко берилади.
    • учрашув натижаси 1:0 деб тахмин қилинган бўлса, у ҳолда учрашув натижаси ва тўплар фарқи нотўғри топилган ҳисобланади, фақатгина учрашув ғолиби тўғри топилганлиги учун 1 очко берилади.
    • - Бошқа вариантларда эса мухлисга очко берилмайди.

    Изоҳ: Учрашувда дуранг қайд этилиб, берилган тахмин ҳам дуранг бўлса-ю, фақат натижа бошқачароқ кўринишда бўлса, бу ҳолда ҳам 2 очко берилади.

  6. Кубок ўйинларида учрашувдан сўнг қўшимча вақт ва пенальтилар серияси белгиланса, унда якуний натижа сифатида қўшимча вақтдан сўнг қайд этилган натижа инобатга олинади.
  7. Танлов якунида энг кўп очко тўплаган мухлис ғолиб деб топилади. Очколар тенг бўлиб қолган ҳолатда энг аввал тўғри топилган ҳисоблар сони, кейин тўғри топилган тўплар нисбати сони инобатга олинади. Барча кўрсаткичлар тенг бўлганида эса тенг очко тўплаган мухлисларнинг барчаси ғолиб деб эълон қилинади.
  8. Танловда 2 марта регистрациядан ўтиб, 2 та ном остида иштирок этиш тақиқланади. Бундай ҳолатлар аниқланганда, фойдаланувчига нисбатан чора кўрилади.
  9. Танловда хоҳлаган босқичдан бошлаб иштирок этиш мумкин.
  10. Танловнинг ишини такомиллаштириш, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ҳар бир иштирокчи таклиф билан мурожаат қилиши ҳуқуқига эга. Сайтнинг “Алоқа” бўлими орқали “Футбол башорати” мавзусини кўрсатган ҳолда таклифларингизни ёзишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаатни кўриб чиқамиз. Қарор қабул қилиш сайт ижодкорлари ихтиёрида қолади.
  11. Бошқа ҳар қандай низоли ҳолатларда сайт ижодкорлари мурожаатингизни кўриб чиқиб қарор қабул қиладилар.

Мазкур “Футбол башорати” бир нечта босқичлардан иборат ва йил якунида энг кўп очко тўплаган мухлис ғолиб деб топилади. Марҳамат, “Футбол башорати”да иштирок этинг ва ўзингизни синаб кўринг.